Ўзбекистон

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Тошкент аэропортида Бишкекдан учиб келган қўшни давлат фуқароси божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, жомадонида синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга урингани фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

 

Қўмита хабарида қайд этилишича, спорт озуқаси сифатида олиб ўтилаётган 2 та қутидаги 684 дона капсула таркибида 560,75 гр. “alfa-PVP” синтетик гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланган.

 

Мазкур жиноятнинг тармоқларини тўлиқ ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам Бектемир туманида қўлга олинган.

 

“Мазкур шахснинг хонадони текширилганда 114 дона капсулада тахминан 80 гр. оғирликдаги “alfa-PVP” синтетик гиёҳвандлик моддаси ва уларни тарқатиш учун ҳозирланган 37 дона ўрамчалар, 2 гр. оғирликдаги “марихуана”, 2 дона ўрамда 30 гр. оғирликда бошқа турдаги синтетик наркотик модда, 4 дона электрон тарози, изоленталар ва зип пакетлар мавжудлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди”, дейилади қўмита хабарида.

 

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида мактаб ўқитувчисининг 14 дона ўрамга жойланган 14 кг. 680 гр. оғирликдаги "опий" гиёҳвандлик воситасини 180 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олингани хабар берилганди.

 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди | Zamon.uz