Жаҳон

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

Дональд Трамп Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий тириклигига шубҳа билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда у NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

 

АҚШ президенти сўзларига кўра, Мужтабо Хоманаийнинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ.

 

“У тирикми ёки йўқми, билмайман. Уни ҳали ҳеч ким кўрсата олмади. Унинг ўлганини эшитдим. Агар бу рост бўлмаса, у ўз мамлакати учун жуда ақлли қарор қабул қилиши керак — таслим бўлиши керак”, — деган Дональд Трамп.

 

Шу билан бирга, Аббос Ароқчи эса бир кун аввал Мужтабо Хоманаий ўз вазифаларини бажаришда давом этаётгани ва иш фаолиятини нормал олиб бораётганини билдирган.

 

12 март куни эса The Sun нашри Мужтабо Хоманаий ҳаво ҳужуми оқибатида оғир жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашр маълумотларига кўра, у бир ёки иккала оёғидан айрилган бўлиши мумкин ва комада экани тахмин қилинмоқда.

 

Аввалроқ Хоманаийнинг Россияга даволаниш учун кетгани хабар қилинган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп | Zamon.uz