Ўзбекистон

Аҳоли 16–31 март кунлари яна 50 куб метр газга арзонлаштирилган нархда тўлов қилади

Мазкур 50 куб метр газ учун ҳам истеъмолчилар базавий меъёр доирасидаги нархда, яъни 1800 сўм эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширади.

Аҳоли 16–31 март кунлари яна 50 куб метр газга арзонлаштирилган нархда тўлов қилади

16 мартдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари ой охиригача қўшимча 50 куб метр табиий газ учун базавий меъёр доирасидаги нархда тўлов амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Аввалроқ март ойининг бошида республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетгани сабаб табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган ойлик базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ўзгидромет маълумотига кўра, 16–20 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +22°C гача, кечаси эса +10°C атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан 16 мартдан 1 ноябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача табиий газ истеъмоли учун базавий меъёр амал қилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса бу тартиб 1 октябргача давом этади.

 

Март ойи учун ҳисоб-китобларга кўра, бир ойлик 500 куб метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми — 1–15 март кунлари учун тенг улушларда тақсимланганда 250 куб метрни ташкил этади. Ойнинг иккинчи ярми — 16–31 март кунлари учун эса бир ойлик 100 куб метр базавий меъёр пропорционал тақсимланганда 50 куб метрга тенг бўлади.

 

Мазкур 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасидаги нархда, яъни 1800 сўм эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширади.

 

Шунингдек, табиий газ истеъмоли бўйича ҳисоб-китобларга оид мурожаатлар юзасидан Ҳудудгазтаъминот АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан тушунтиришлар берилиши билдирилган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ой компенсация ажратилиши давом этмоқда.

 

Қарорга кўра, компенсация миқдори электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ — 200 кВт·соатдан кейинги 150 кВт·соатгача бўлган қисмни, табиий газ учун эса қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган ҳажмни қоплайди.

 

Аввал компенсациялар фақат қиш мавсумида берилган бўлса, эндиликда улар йил давомида ҳар ойда тақдим этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.