Жаҳон

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Эрон расмийлари Исроил ҳужумлари натижасида Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ҳалок бўлганини тасдиқлаб, кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди.

 

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига кўра, Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида Ларижоний билан бирга унинг ўғли Муртазо ҳамда хавфсизлик хизмати бўйича муовини Алиризо Баят ҳам ҳалок бўлган.

 

Маълум қилинишича, Ларижоний Теҳрон яқинидаги Пардис туманида жойлашган қизнинг уйида бўлган вақтда ҳужумга учраган. У ерда у ўғли, ёрдамчиларидан бири ва бир неча тансоқчилари билан бирга бўлган.

 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида ушбу ҳодиса “жавобсиз қолмаслиги” таъкидланиб, Ларижоний ва бошқа ҳалок бўлганлар учун “интиқом” олиниши айтилган.

 

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ҳам мазкур воқеага муносабат билдириб, айбдорлар қаттиқ жазоланишини таъкидлади.

 

“Эрон заминининг шаҳидлари қони билан қўлларини булғаганлар муқаррар равишда жазога тортилади”, — деди Президент.

 

Али Ларижоний ядровий музокаралар бўйича собиқ вакил ва Эрон олий раҳбарига яқин сиёсий арбоблардан бири сифатида танилган. У сўнгги бор 13 март куни Теҳронда ўтказилган Қудс куни тадбирларида кўриниш берган эди.

 

Шу куни АҚШ томонидан Эроннинг юқори лавозимдаги ҳарбий ва разведка амалдорлари, жумладан, Ларижоний ҳақида маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилингани ҳам хабар қилинган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди | Zamon.uz