Ўзбекистон

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрининг 119 та масжид яқинида Рамазон намози ўқилиши муносабати билан транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 20 март куни пойтахтимиздаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 20-март соат 00:00 дан 09:00 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

 

Мирзо Улуғбек тумани: Буюк Ипак Йўли кўчаси — Шортепа кўчасидан Султония кўчасигача;

 

Бектемир тумани: Бектемир Шоҳ кўчаси — Х. Байқаро кўчасидан Бектемир Йўли кўчасигача, М. Авезов кўчасидан Х. Байқаро кўчасигача.

 

Олмазор тумани: Кичик ҳалқа йўли — Сағбон кўчаси кесишмасидан Нурафшон–Сагбон чорраҳасигача, Қарасарой кўчаси — Нурафшон кўчаси кесишмасидан А. Қодирий кўчаси кесишмасигача, Сагбон кўчаси — Сагбон 12-тор кесишмасидан Келес йўли ва Норозтепа чорраҳасигача.

 

Шайхонтоҳур тумани: Кўкча Дарвоза кўчаси — Нурафшон кўчаси кесишмасидан Бешқайрағоч чорраҳасигача, Бунёдкор–Камолон чорраҳасидан Камолон–Устазода 2-тор кесишмасигача, Себзар кўчаси — Нурафшон кўчаси кесишмасидан Лабзак чорраҳасигача;

 

Чилонзор тумани: Ал-Хоразмий кўчаси — Ҳирмонтепа чорраҳасидан Катта Кани чорраҳасигача, Сугалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий кўчаси кесишмасидан Хонабад 2-тор кўчасигача, Бунёдкор–Мукими чорраҳасидан Олий Мажлис биносигача бўлган ҳудуд;

 

Учтепа тумани: Лутфий кўчаси — Ҳирмонтепа чорраҳасидан Катта Кани чорраҳасигача, Назарбек кўчаси — Маҳораҭ чорраҳасидан Замахшарий 1-тор кўчасигача;

 

Юнусобод тумани: Кичик ҳалқа йўли — Кўргазма чорраҳасидан Ш. Рашидов чорраҳасигача, Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача;

 

Яккасарой тумани: Кичик ҳалқа йўли — Қўшбеги чорраҳасидан Файзли Тошкент чорраҳасигача;

 

Сергели тумани: ТКАД — Файзли Тошкент чорраҳасидан Қумарик чорраҳасигача;

 

Яшнобод тумани: Фарғона йўли кўчаси — Фитрат чорраҳасидан Тoлимаржон чорраҳасигача;

 

Миробод тумани: ТКАД — "Қуйлиқ" бозори олдидаги кўприкдан Мунис кўчаси кесишмасигача.

 

Аввалроқ Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари ҳақида ҳам маълум қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.