Жаҳон

Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда

АҚШ Кубага нефть импортини тақиқлагач, оролда иқтисодий инқироз юзага келмоқда.

Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда

Мексикадаги кўнгиллилар Кубага йўналтирилган оддий кемалар тўпламини гуруч, болалар салфеткалари ва бошқа зарур маҳсулотлар билан тўлдиришмоқда, дея хабар бермоқда Reuters. 

 

Қайд этилишича, бу ташаббус АҚШнинг оролга нефть импорти қилинишига қўйган чекловлари натижасида юзага келаётган электр узилишлари ва юзага келаётган иқтисодий инқирозга қарши ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. 

 

Ёрдам Жануби-шарқий Мексикадаги Юкатан штатидаги портдан “Кубага ҳаёт берайлик” шиори остида юкланди.

 

Бу ташаббус айни пайтда Доналд Трампнинг АҚШ билан Гавана ўртасидаги кескинлик чоғида қабул қилинган чораларга бевосита жавобдир. АҚШ ҳукумати нефть импортини чеклаганидан сўнг, оролда энергия ва иқтисодий қийинчиликлар янада чуқурлашган.

 

Мексика, АҚШ жўнатмалар тақиқланишидан аввал Кубага муҳим ёқилғи этказиб берган давлат сифатида, инсонпарварлик ёрдамини ҳам жўнатган. 

 

Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум баёнотида билдиришича, Куба иқтисодий блокададан йиллар давомида азият чекмоқда ва у эркин иқтисодий ривожланиш имкониятидан маҳрум бўлган. Президент Шейнбаум Кубанинг келажаги ва бошқаруви сиёсати маҳаллий халққа тегишли бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

Куба Президенти Мигел Диас‑Канел эса Европадан юборилган ёрдам қутилари жума куни етиб келганини маълум қилди ва халқнинг илиқ ёрдамини қадрлаганини ижтимоий тармоқда ёзди. 

 

Аввалроқ Мигел Диас-Канел АҚШнинг мамлакат устидан назорат ўрнатиш эҳтимолига кескин муносабат билдириб, ҳар қандай ташқи агрессияга қарши "қатъий қаршилик" кўрсатилишини маълум қилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда | Zamon.uz