Тошкентдан Дубайга йўналтирилган рейслар бекор қилинди
Йўловчилар исталган кейинги рейсга бепул чиптани қайта расмийлаштириши ёки пулини тўлиқ қайтариб олиши мумкин.

“Uzbekistan Airways” жорий йилнинг 22 март кунги Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги HY333/334 рейсларини бекор қилганини маълум қилди.
Авиакомпания хабарига кўра, бекор қилинган рейслар йўловчилари исталган кейинги рейсга бепул чиптани қайта расмийлаштириш ёки авиачипта харид қилинган жойда маблағни тўлиқ қайтариб олиш имкониятига эга.
“Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш — Uzbekistan Airways учун энг олий устувор вазифа,” — дейилади компания хабарида.
Қўшимча маълумот ва алоқа учун:
“Uzbekistan Airways” ягона алоқа маркази: +998 78 140 02 00
“Uzbekistan Airways” БАА даги ваколатхонаси: +971 4 256 88 14
Аввал ҳам Дубай ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши сабаб “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси ортга қайтарилган эди.








