Жаҳон

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттиради, сулҳ фақат энергетика объектларига тааллуқли — Semafor

Шунингдек, АҚШ расмийси “Эпик ғазаб” операциясининг дастлабки босқичлари давом этишини билдирган.

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттиради, сулҳ фақат энергетика объектларига тааллуқли — Semafor

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттиради, танаффус эса фақат Теҳроннинг энергетика объектларига қилинган ҳужумларга тааллуқли бўлади. Бу ҳақда Semafor нашри АҚШ расмийсига таяниб хабар берди. 

 

Мазкур маълумот АҚШ президенти Доналд Трамп номаълум эронлик расмийлар билан ўтказган “самарали” музокарасидан сўнг эълон қилинди.

 

Аввалроқ Трамп Эроннинг электр станциялари ва энергетика инфратузилмасига зарба бериш режасини беш кунга тўхтатганди. Кейинчалик Эрон АҚШ билан музокаралар олиб борилганини рад этди.

 

“Беш кунлик ҳужумларни тўхтатиш фақат уларнинг энергетика объектларига нисбатан амал қилади”, — деган АҚШ расмийси Semafor'га.

 

Расмийнинг қўшимча қилишича, танаффус ҳарбий объектлар, денгиз кучлари, баллистик ракеталар ва мудофаа саноати инфратузилмасига тааллуқли эмас. 

 

“Эпик ғазаб операциясининг дастлабки босқичлари давом этади”, — деган у.

 

Шунингдек, Семафор хабарига кўра, Исроил Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда иштирок этмаган.

 

Reuters агентлиги ушбу хабарни дарҳол мустақил тасдиқлай олмаган. Оқ уй, АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон иш вақтидан ташқари берилган сўровларига жавоб бермаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттиради, сулҳ фақат энергетика объектларига тааллуқли — Semafor | Zamon.uz