Жаҳон

Доналд Трамп Эронга мамлакатни биргаликда бошқаришни таклиф қилди

Трамп Ҳўрмуз бўғозини олий раҳнамо билан назорат қилишини айтди.

Доналд Трамп Эронга мамлакатни биргаликда бошқаришни таклиф қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга “қўшма раҳбарият” шаклидаги бошқарувни таклиф қилди. Трамп бу ҳақда 23 март куни Теҳрон билан музокаралар ўтказилгани ҳақидаги хабарлар фонида маълум қилди.

 

Трампнинг айтишича, тўрт ҳафтадан бери давом этаётган ҳарбий кескинлик шароитида АҚШ Эронни номи ошкор этилмаган эронлик етакчи билан биргаликда бошқариши мумкин. У мамлакатда “режим ўзгаришининг жуда жиддий шакли” юз бериши эҳтимолини ҳам тилга олди.

 

“Ўйлайманки, бу қўшма етакчилик бўлиши мумкин”, — деди Оқ уй раҳбари.

 

Шунингдек, Трамп АҚШ Венесуэладаги каби янги етакчини қўллаб-қувватлаш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди.

 

Президент 23 март куни Эрон энергетика инфратузилмасига режалаштирилган зарбаларни беш кунга қолдиришга қарор қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарорга Исроил ҳам амал қилади.

 

 Аввалроқ Трамп Эрон ҳукуматига Ҳормуз бўғозини қайта очиш учун 48 соат муддат берган эди.

 

Трамп “жуда жиддий музокаралар” олиб борилаётганини таъкидлаб, мазкур бўғоз устидан назорат ҳам муҳокама қилинаётганини билдирди. “Бўғозни мен ва раҳнамо биргаликда назорат қилишимиз мумкин”, — деди у.

 

АҚШ президенти, шунингдек, Эрон расмийлари ядровий қуролдан воз кечиш талабига рози бўлганини иддао қилди. Бироқ Эрон ОАВлари икки давлат ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаганини маълум қилмоқда.

 

Трампнинг ҳаво зарбаларини кечиктиргани ҳақидаги хабарлар ортидан жаҳон молия бозорларида кескин ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, Brent маркали нефть нархи 14 фоизга пасайиб, бир баррели учун 96 долларгача тушди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Доналд Трамп Эронга мамлакатни биргаликда бошқаришни таклиф қилди | Zamon.uz