Жаҳон

Куба АҚШнинг ҳарбий босқинига тайёрланмоқда

Трамп АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратишини айтган эди.

Куба АҚШнинг ҳарбий босқинига тайёрланмоқда

Куба вазирлар маҳкамаси вакили, ўринбосар ташқи ишлар вазири Карлос Фернандез де Кассио ҳафта охирида мамлакат ҳарбийлари АҚШдан ҳарбий тажовуз эҳтимолига тайёрланаётганини маълум қилди. 

 

У NBC News'нинг “Мeet the Press” дастурига берган интервьюсида, Куба раҳбарлари дунёдаги вазиятни инобатга олган ҳолда мумкин бўлган можаро эҳтимолини инкор этиш “аҳмоқлик” бўлишини таъкидлади.

 

Фернандез де Кассио сўзларига кўра, Куба раҳбарлари ушбу можаронинг содир бўлмаслигига чин дилдан умид қилмоқда.

 

Сўнгги ойлар ичида АҚШ ва Куба ўртасидаги тарангликлар ошди. Бунга сабаб, АҚШнинг Венесуэла операцияси бўлиб, президент Николас Мадуронинг ҳибсга олиниши ва унинг Куба раҳбарияти билан яқин алоқаси бўлди. Ушбу операциядан сўнг АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Давлат котиби Марко Рубио Кубага ҳарбий аралашув эҳтимоли мавжудлигини билдирди.

 

Январь ойида Президент Трамп Кубага нефть етказиб берадиган мамлакатларга тарифлар жорий этишни буюрувчи фармонни имзолади. 

 

Шундан кейин оролда аҳолига доимий равишда электр узилиши кузатилмоқда. Ушбу ойда мамлакат уч марта электрсиз қолди. Фернандез де Кассио блокадани АҚШнинг Куба билан агрессияси натижаси деб атади ва унинг “чексиз давом эта олмаслигини” таъкидлади.

 

Трамп эса шу ой бошида Кубани тез орада “қулашини” ва раҳбарлар билан келишув тузишга интилаётганини билдирган. Кейинчалик у “Кубани эгаллаш” шарафига эга бўлишини, уни ҳар қандай йўл билан босиб олишини айтган эди.

 

Фернандез де Кассио бу баёнотга жавобан: “Биз нима ҳақида гаплашаётганларини билмаймиз. Лекин шуни айтишим мумкинки, Куба суверен давлат ва суверенлик ҳуқуқига эга,”, — деди.

 

Аввалроқ Куба президенти ҳам мамлакат АҚШнинг ҳар қандай ҳужумига енгиб бўлмайдиган қаршилик кўрсатишини билдирган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.