Жаҳон

Филиппин Эрондаги уруш фонида энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида мамлакатда бензин ва дизель нархлари икки баробардан кўпроққа ошган.

Филиппин Эрондаги уруш фонида энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Филиппин ҳукумати Эрон билан боғлиқ можаро оқибатида юзага келган энергия таъминоти хавфи сабаб мамлакатда миллий энергетика фавқулодда ҳолатини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

 

Президент Фердинанд Маркос  имзолаган ижро фармонига кўра, ушбу қарор мамлакат энергия таъминотининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган. 

 

Расмийлар глобал бозорлардаги беқарорлик ва Ҳўрмуз бўғозининг амалда ёпилиши энергия нархларининг кескин ошишига олиб келганини билдирмоқда.

 

Филиппин ўз нефтининг 98 фоизини импорт қилади. 28 февралдан буён давом этаётган можаро фонида мамлакатда бензин ва дизель нархлари икки баробардан кўпроқ ошган.

 

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, ҳукуматга ёқилғи, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотларни тақсимлашни назорат қилиш ваколати берилди. 

 

Шунингдек, давлат энергия ресурсларини тўғридан-тўғри харид қилиш орқали таъминотни мустаҳкамлаши мумкинлиги ҳам айтилди. Ушбу фавқулодда ҳолат бир йил давомида амал қилади.

 

Айни пайтда ҳукумат энергия инқирозини юмшатиш учун қатор чораларни кўрмоқда. Жумладан, транспорт ҳайдовчиларига субсидиялар ажратилган, паром қатновлари қисқартирилган ҳамда давлат хизматчилари учун ёқилғини тежаш мақсадида тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилган.

 

Энергетика вазири Шарон Гариннинг маълум қилишича, мамлакатда ҳозирда тахминан 45 кунлик ёқилғи захираси мавжуд. Суюлтирилган газ нархларининг ошиши сабабли Филиппиннинг вақтинча кўмир ёқилғисига асосланган электр станцияларидан кўпроқ фойдаланиши кутилмоқда.

 

Бироқ фавқулодда ҳолат эълон қилиниши жамиятда турлича муносабат уйғотди. Йирик меҳнат уюшмаларидан бири – Килусанг Маё Уно (КМУ) ҳукуматни инқирозни вақтида тан олмаганликда танқид қилди ва янги чораларни “ишчиларга қарши”, деб баҳолади.

 

Шу билан бирга транспорт соҳаси вакиллари ва бошқа гуруҳлар ёқилғи нархларининг кескин ошиши ҳамда ҳукумат чораларидан норози бўлиб, яқин кунларда иш ташлаш ўтказишни режалаштирмоқда. Улар ёқилғи солиқларини бекор қилиш, нархларни пасайтириш ва иш ҳақларини оширишни талаб қилмоқда.

 

Аксинча, йирик бизнес вакиллари фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаб, ҳукумат иқтисодиётни барқарорлаштириш учун кенг ваколатларга эга бўлиши зарурлигини таъкидлади.

 

Таҳлилларга кўра, Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган нефть ва газ оқимининг катта қисми Осиё мамлакатларига йўналтирилган бўлиб, минтақа ушбу йўлакдаги узилишлардан катта зарар кўрмоқда.

 

Аввалроқ Ҳўрмуз бўғозидаги таранглик ва нефть етказиб беришдаги қийинчиликлар фонида Европа давлатлари ҳам ёнилғи сотиб олишда ҳайдовчилар учун кунлик лимит белгилаган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.