Жаҳон

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи бўғоз фақат душман давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқлигини билдирди.

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи давлат телевидениясига берган интервьюсида Ҳўрмуз бўғозининг дўст давлатлар, жумладан Ҳиндистон, Россия, Хитой, Покистон ва Ироқ кемалари учун очиқ эканини маълум қилди.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, бўғоз жаҳон нефть ва газ савдосининг тахминан бешдан бир қисмини ташкил этса-да, у бутунлай ёпилмаган. 

 

“Бизга хавфсиз ўтиш учун сўров билдирган дўст давлатлар кемаларига қуролли кучларимиз орқали хавфсиз ўтиш таъминланди. Бу кейинчалик ҳам давом этади”, – деди Ароқчи.

 

Шунингдек, вазир АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемаларнинг бўғоздан ўтишига рухсат берилмаслигини таъкидлади. 

 

“Минтақада уруш бўляпти. Душманларимиз ва уларнинг иттифоқчилари учун Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш тақиқланади. Бошқаларга эса йўл очиқ”, – деди вазир.

 

Мазкур баёнот, БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш чақирувидан сўнг эълон қилинди. Шу билан бирга, Эрон ҳозирча АҚШ билан музокара ўтказиш режаси йўқлигини маълум қилган.

 

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

custom img

Қозоғистон ғарбида дрон қулади

Дрон аҳоли яшаш пункти яқинидан топилган.

custom img

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши керак бўлади.

custom img

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада икки киши ҳалок бўлди

Дунай дарёси бўйидаги Измаил портига зарба берилиб, порт иншоотлари ва энергетика инфратузилмасига зарар етказилди.

custom img

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Шартлар бажарилмагунча музокаралар олиб борилмаслиги таъкидланди.

custom img

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак

Қатардаги Рас Лаффан кластери, Эрондаги Жанубий Парс газ кони ва Баҳрайндаги нефтни қайта ишлаш заводи энг кўп зарар кўрган объектлар деб ҳисобланмоқда.

custom img

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда

АҚШ ва воситачи давлатлар Эрон билан эҳтимолий музокараларни Покистон пойтахти Исломободда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

custom img

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди

Тиббий текширувлар боланинг оёғига сигарет босилганини ва металл буюм билан жароҳат етказилганини кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"