Ўзбекистон

Ўзбекистон фуқаролари Италияга мавсумий ишга жалб қилинади

Пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонлик иш билан таъминлади.

Ўзбекистон фуқаролари Италияга мавсумий ишга жалб қилинади

Ўзбекистонликлар Италиянинг аграр соҳасига ишга жалб этилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов,  Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида, шунингдек, Confagricoltura ташкилоти витсе-президенти Лука Бронделли иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Мазкур учрашувда Ўзбекистон фуқароларини Италиянинг аграр соҳасига ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилган.

 

Шунингдек, Миграция агентлиги ҳамда Италиянинг Associazione Imprese Ortofrutticole ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

 

Ушбу келишувга кўра, ўзбекистонликлар Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади.

 

Associazione Imprese Ortofrutticole ассоциацияси Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштириб, фермерликдан тортиб қайта ишлаш, логистика ва экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Асосий маҳсулотлари: олма, киви, анор, қулупнай каби мевалар.

 

Ассоциация президенти Марко Салви жорий йилнинг ўзида пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 9–10 ой давом этадиган мавсумий ишларга жалб қилиниши, ўртача ойлик 3 500 долларни ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон фуқаролари Италияга мавсумий ишга жалб қилинади | Zamon.uz