Жаҳон

Қуруқликдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёт учун Эрон бир миллион аскарини сафарбар қилди — Меhr

Эронлик ёшлар томонидан ҳарбий тузилмалар сафига қўшилиш учун берилаётган аризалар сони кескин ошган.

Қуруқликдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёт учун Эрон бир миллион аскарини сафарбар қилди — Меhr

Яқин Шарқдаги ҳамда Вашингтон билан муносабатлардаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши Теҳронни эҳтимолий таҳдидларга қарши туриш учун кенг кўламли сафарбарликни бошлашга ундади. Бу ҳақда Point нашри Mehr ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

 

Меҳр агентлигининг мазкур масаладан хабардор манбага таяниб ёзишича, АҚШ қўшинларига қарши эҳтимолий қуруқликдаги тўқнашув учун бир миллиондан ортиқ эронлик жангчилар сафарбар этилган.

 

Эроннинг Tasnim агентлиги ҳам агар АҚШ қуруқликдан ҳужум бошласа, америкалик ҳарбийлар учун “тарихий дўзах” яратиш ғояси атрофида ҳарбийлар орасида “кучли руҳий кўтаринкилик” юзага келганини ёзмоқда. 

 

Қайд этилишича, сўнгги кунларда эронлик ёшлар томонидан “Басиж” тузилмалари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва мунтазам армия сафига қўшилиш истаги билан берилаётган аризалар сони кескин ошган.

 

“Қўшма Штатлар Ҳўрмуз бўғозини ўзини ҳалокатга олиб борувчи тактика орқали очмоқчи; майли. Биз уларнинг бундай ъўзини йўқ қилиш стратегиясиъни амалга оширишига ҳам, бўғознинг ёпиқ қолишига ҳам тайёрмиз”, — дея маълум қилган бир ҳарбий.

 

Мазкур хабар АҚШ президенти Доналд Трампнинг стратегик аҳамиятга эга нефть маркази бўлган ва муҳим денгиз йўлини назорат қилишга хизмат қилувчи Харг оролини эгаллаш билан таҳдид қилгани фонида янгради.

 

Эрон давлат телевидениеси 25 март куни Теҳрон расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни рад этганини маълум қилган. Бунинг ўрнига Эрон АҚШнинг Форс кўрфазидаги барча ҳарбий базаларини ёпишни, товон пули тўланишини ҳамда Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ”га қарши амалга ошираётган зарбаларини тўхтатишни талаб қилмоқда.

 

“Эрон Ҳўрмуз бўғозини ўз назоратига олишни кўзламоқда. Бу Мисрнинг Сувайш каналига нисбатан юритган сиёсатига ўхшаш сценарий бўлиб, унга кўра бўғоздан ўтувчи кемалардан транзит тўловлари ундирилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Қўшма Штатлар яқин орада Эрон ҳудудида қуруқлик амалиёти ўтказиши режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.