Жаҳон

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Олий раҳбари Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.

 

ТИВ расмий вакили Исмоил Бағайи Al-Masry al-Youm нашрига берган интервьюсида Хоманаийнинг соғлиғи яхши эканини маълум қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, раҳбарнинг жамоатчилик олдида ҳозирча кўринмаслиги мамлакатдаги мураккаб вазият билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

“Бу борада турли гап-сўзлар тарқалмоқда, бироқ ишонч билан айтиш мумкинки, унинг соғлиғи яхши. Мамлакат уруш шароитида бўлганини инобатга олсак, раҳбарнинг омма олдида пайдо бўлиши учун бироз вақт керак бўлиши табиий”, — деди Бағайи.

 

Шунингдек, у мавжуд вазиятга қарамай давлат бошқаруви ва мудофаа тизими самарали фаолият юритаётганини таъкидлаган.

 

Маълумот учун, Можтабо Хоманаий 8 март куни Эроннинг Олий раҳбари этиб сайланган. У илгари ушбу лавозимни эгаллаган Али Хоманаийнинг ўғли ҳисобланади. Аввалроқ Али Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.