Жаҳон

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Эронда мамлакатнинг янги Олий раҳбарини сайлаш жараёни якунланди. Экспертлар Кенгаши қарорига кўра, марҳум раҳбарнинг ўғли Можтаба Хоманаий мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Экспертлар кенгаши баёнотига таяниб хабар берди.

 

Баёнотда айтилишига кўра, оятуллоҳ Сейид Можтаба Ҳусайний Хоманаий Ислом Республикасининг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланган.

 

56 ёшли руҳоний ва сиёсий арбоб узоқ йиллардан бери Эрон сиёсий тизимида муҳим шахс сифатида танилиб келган. У, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан яқин алоқалари билан ҳам тилга олинади. Эрон сиёсий тизимига кўра, Олий раҳбар давлатдаги энг юқори лавозим ҳисобланади ва у ташқи сиёсат, ҳарбий стратегия ҳамда мамлакатнинг асосий сиёсий қарорларида якуний сўзга эга.

 

Нашрларнинг ёзишича, янги раҳбарнинг сайланиши Доналд Трамп томонидан билдирилган баёнотлар фонида амалга оширилган. АҚШ президенти аввалроқ Вашингтон Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида мамлакат сиёсий йўналишини ўзгартиришга қаратилган таъсир ўтказиш ниятида эканини билдирган эди.

 

Шунингдек, Исроил расмийлари ҳам Эроннинг янги раҳбари аввалги қатъий сиёсатни давом эттирса, у ҳужумлар учун қонунли нишон бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"