Жаҳон

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси Камол Харрозий авиаҳужумлар оқибатида оғир яраланган. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Теҳронга уюштирилган зарбалар вақтида Харрозий нишонга олинган ва жароҳат олган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

 

Аввалроқ АҚШ ва Исроил томонидан 28 февраль куни бошланган ҳужумлар оқибатида Эроннинг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлган, у билан бирга унинг яқин оила аъзолари — келини, қизи ва набираси ҳам вафот этгани эълон қилинган.

 

Шундан сўнг Мужтаба Хоманаий отасининг ўрнини эгаллаб, Эроннинг янги олий раҳнамосига айлангани маълум қилинган. Айрим манбаларда у ҳам ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олгани ва Россияга олиб кетилгани қайд этилган.

 

Кувайтнинг Al Jarida нашри манбасига кўра, Мужтабо Хоманаий Москвага етказилгач, жарроҳлик амалиётини ўтказган ва ҳозирда Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳларидан биридаги хусусий тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

 

Манбаларда унинг даволаниши кучайтирилган хавфсизлик чораларига риоя этилган ҳолда олиб борилаётгани қайд этилган. Хусусан, эҳтимолий суиқасд таҳдидлари сабабли унинг жойлашуви сир тутилмоқда.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоий эса олий раҳнамо саломатлиги ҳақида изоҳ бериб, унинг аҳволи барқарор эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, уруш шароитида Мужтабо Хоманаийнинг омма олдида кўриниш бериши учун маълум вақт талаб этилиши табиий ҳол.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.