Жаҳон

Эрон урушининг 2 ҳафтага тўхтагани фонида нефть нархлари пасайди

АҚШ фонд бозорида ўсиш кутилмоқда, доллар қадрсизланмоқда.

Эрон урушининг 2 ҳафтага тўхтагани фонида нефть нархлари пасайди

АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилиниши ортидан жаҳон молия бозорларида кескин ижобий ўзгаришлар кузатилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Нефть нархлари тушиб кетди, акциялар қимматлашди ва облигациялар бозорида ўсиш қайд этилди.

 

Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни икки ҳафтага тўхтатишга рози бўлган. Шу билан бирга, томонлар ўртасида узоқ муддатли тинчлик келишуви бўйича музокаралар давом этмоқда.

 

Эрон расмийлари эса, агар мамлакатга қарши ҳужумлар тўхтатилса, ўз ҳужумларини ҳам тўхтатишини билдирган. Шунингдек, икки ҳафта давомида Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг хавфсиз ҳаракати Эрон Қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилиши маълум қилинган.

 

Февраль ойи охирида АҚШ ва Исроил томонидан Эронга берилган зарбалардан сўнг жаҳон бозорларида беқарорлик кучайган эди. Бу эса жаҳон нефть ва газ таъминотининг катта қисми ўтадиган Ҳўрмуз бўғозининг амалий ёпилишига сабаб бўлган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, оташкесим эълон қилингач, АҚШ нефти фьючерслари қарийб 16,5 фоизга тушиб, баррели 94 доллар атрофида савдо қилинмоқда. Шу билан бирга, S&P 500 индекси фьючерслари 2 фоиздан ортиққа ошган, доллар эса қадрсизланган.

 

Мутахассислар фикрича, мазкур сулҳ қисқа муддатли бўлса-да, бозорлар учун “енгиллик сигнали” вазифасини бажармоқда. Айни пайтда, Осиё фонд бозорларида ҳам ўсиш кутилмоқда, АҚШ давлат облигациялари фьючерслари эса юқорига қараб ҳаракатланмоқда.

 

Шунингдек, АҚШ томони Эрондан 10 банддан иборат таклиф олганини ва у музокаралар учун асос бўлиши мумкинлигини билдирган. Томонлар узоқ муддатли келишувга эришишга яқин экани истисно қилинмаяпти.

 

Таҳлилчиларга кўра, бу жараён ижобий бошланиш бўлса-да, ҳали ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар сақланиб қолмоқда.

 

custom img

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

Инфантино FIFАнинг тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

custom img

Италия Испания билан Шенген келишуви амалини вақтинча тўхтатди

Чекловлар дастлаб 30 кун давомида амал қилиши режалаштирилган.

custom img

АҚШ ва Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийни қидирмоқда — The Times

Хоманаий 150 кундан ортиқ вақт давомида электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган ва омма олдида кўринмаган.

custom img

Конго ДРдаги эпидемия дунёдаги иккинчи энг йирик Эбола эпидемиясига айланди

Мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлар сони 3,5 мингдан ошди.

custom img

Испаниянинг Сеута анклавида рекорд даражадаги ноқонуний миграция оқими кузатилди

Мадрид ноқонуний кирганларнинг қарийб ярми Марокашга қайтганини маълум қилди.

custom img

Жазоирда йўловчи автобуси ағдарилди, 25 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна 44 киши жароҳатланди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"