Жаҳон

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга эришди

Эрон сулҳ вақтида Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати таъминланишини билдирди.

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга эришди

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

 

CNN маълумотига кўра, сулҳ эълон қилинганига қарамай, Форс кўрфази минтақаси ҳамда Исроил ҳудудларида ракета ҳужумлари қайд этилган. АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши зарбаларни вақтинча тўхтатган.

 

Аввалроқ Оқ уй юқори мартабали расмийси CNN телеканалига: “Исроил ҳам сулҳга алоқадор ва музокаралар давом этар экан, бомбардимон кампаниясини тўхтатишга ҳам рози бўлди” — деган.

 

Эрон ташқи ишлар вазирининг баёнотига кўра, сулҳ давомида мамлакат ҳарбийлари стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини мувофиқлаштиради. АҚШ президенти ушбу бўғознинг қайта очилиши келишувнинг асосий шартларидан бири бўлганини таъкидлади.

 

Шунингдек, Покистон бош вазири Эрон ва АҚШ делегацияларини жума куни Исломободда музокаралар ўтказишга таклиф қилган. Аввалроқ Покистон томони дипломатик жараёнларга имкон яратиш мақсадида икки ҳафталик сулҳ ташаббуси билан чиққан эди.

 

Трамп Эрон томонидан таклиф қилинган 10 бандлик режани музокаралар олиб бориш учун амалий асос деб ҳисобланишини қўшимча қилди.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"