Жаҳон

Туркия расмийси Истанбулда содир бўлган отишма юзасидан расмий баёнот берди

Ҳужум қилганларнинг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

Туркия расмийси Истанбулда содир бўлган отишма юзасидан расмий баёнот берди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Япı Kredi Plaza” бинолари олдида хизмат қилаётган полиция ходимларига қарши қуролли ҳужум амалга оширилгани юзасидан Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси раҳбари Бурҳанеттин Дуран расмий баёнот берди.

 

Расмий баёнотга кўра, ҳужум уюштирган 3 нафар шахс зарарсизлантирилган. Хавфсизлик кучларининг тезкор ва қатъий ҳаракати натижасида эҳтимолий йирик хавфнинг олди олинган.

 

Шунингдек, қуролли тўқнашув давомида 2 нафар полиция ходими енгил жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳужум қилганларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган. Расмийлар ушбу ҳодиса Туркиянинг “террорсиз давлат” ва “террорсиз минтақа” барпо этиш йўлидаги қатъиятига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган. 

 

Аввалроқ Истанбулда жойлашган Исроил консулхонаси биноси ташқарисида полиция ва ҳужумчилар ўртасида узоқ давом этган отишмада икки нафар ҳужумчи ўлдирилиб, улардан бири оғир яралангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

Инфантино FIFАнинг тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

custom img

Италия Испания билан Шенген келишуви амалини вақтинча тўхтатди

Чекловлар дастлаб 30 кун давомида амал қилиши режалаштирилган.

custom img

АҚШ ва Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийни қидирмоқда — The Times

Хоманаий 150 кундан ортиқ вақт давомида электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган ва омма олдида кўринмаган.

custom img

Конго ДРдаги эпидемия дунёдаги иккинчи энг йирик Эбола эпидемиясига айланди

Мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлар сони 3,5 мингдан ошди.

custom img

Испаниянинг Сеута анклавида рекорд даражадаги ноқонуний миграция оқими кузатилди

Мадрид ноқонуний кирганларнинг қарийб ярми Марокашга қайтганини маълум қилди.

custom img

Жазоирда йўловчи автобуси ағдарилди, 25 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна 44 киши жароҳатланди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"