Жаҳон

Назарбоевнинг қизлари Қозоғистоннинг энг бой аёллари рўйхатида етакчиси — Forbes рейтинги

Рейтингда биринчи ўринни 5,4 миллиард доллар билан Динара Кулибаева эгаллаган.

Назарбоевнинг қизлари Қозоғистоннинг энг бой аёллари рўйхатида етакчиси — Forbes рейтинги

 

Forbes Women Kazakhstan Қозоғистондаги энг бадавлат аёллар рейтингини эълон қилди. Мазкур рўйхат мамлакатдаги 25 нафар энг бой аёлни қамраб олиб, уларнинг умумий бойлиги тахминан 8,1 миллиард долларни ташкил этади.

 

Таҳлилларга кўра, капиталнинг тақсимоти юқори даражада концентрациялашган: умумий бойликнинг ярмидан кўпроғи битта иштирокчига тўғри келади, энг бой беш нафар аёл эса жами маблағларнинг қарийб 87 фоизини назорат қилади.

 

Рейтингда биринчи ўринни Динара Кулибаева эгаллади — унинг бойлиги 5,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. У банк сектори, хусусан, Ҳалйк Банкдаги улуши ҳамда тижорат кўчмас мулк активлари орқали етакчи позицияни сақлаб келмоқда.

 

Кейинги ўринларда Муқадасхон Ибрагимова (650 миллион доллар), Дарига Назарбоева (550 миллион доллар), Ангела Сарсенова (249 миллион доллар) ва Аизҳан Есим (207 миллион доллар) қайд этилган.

 

Шунингдек, рейтингда Нурсултон Назарбоевнинг қизлари юқори ўринларни эгаллагани эътиборни тортади.

 

Мутахассислар таъкидлашича, аёллар бойлигининг 85–90 фоизи оилавий бизнес, мерос ёки йирик компаниялардаги улушлар орқали шаклланган. Шу билан бирга, замонавий тенденция сифатида кўплаб иштирокчилар нафақат акциядор, балки фаол бошқарувчи сифатида ҳам янги бизнес йўналишларини ривожлантириб, иқтисодий диверсификацияга ҳисса қўшмоқда.

 

Рейтингга молия, саноат, агробизнес, чакана савдо, медиа ва кўчмас мулк каби турли соҳалар вакиллари киритилган бўлиб, бу Қозоғистон иқтисодиётида аёллар ролини кенгайиб бораётганини кўрсатади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"