Ўзбекистон

Тошкентдаги “Аския” бозори вақтинча ёпилди

Шунингдек, пойтахтдаги бир қатор бозорларнинг айрим блоклари электр энергиясидан узилди.

Тошкентдаги “Аския” бозори вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳридаги “Аския” деҳқон бозори ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани сабаб вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, пойтахтнинг бир қатор бозорларида давлат ёнғин назорати томонидан текширувлар ўтказилган. Натижада айрим савдо объектларида жиддий камчиликлар аниқланиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермаган ҳудудлар электр таъминотидан вақтинча узилган.

 

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз” деҳқон бозори, Бектемир туманидаги Мидстрой сервис МЧЖ ва “Қўйлиқ” қурилиш бозори, Чилонзордаги Tashkent trade center МЧЖ ҳамда “Абу Сахий” бозори, шунингдек Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозори айрим ҳудудларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланган ва айрим ҳудудлар, камчилик аниқланган жойлар электр энергиясидан вақтинча узилди. Бундан ташқари, “Ўрикзор” савдо комплексининг тўққизта блоки ҳам электр энергиясидан узилган.

 

Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозори эса умумий ҳолати хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабаб тўлиқ электр таъминотидан узилиб, фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 

Вазирликка кўра, аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, ушбу объектларда электр таъминоти тикланади ва фаолият қайта йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, қайд этилишича, ушбу чоралар тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш учун эмас, балки фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли гавжум жойларда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган.

 

8 апрель куни Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларидаги йирик бозорларда ҳам шундай текширувлар ўтказилиб, очиқ электр симлари, носоз жиҳозлар ва ёнғин ўчириш тизимларининг ишламаслиги каби камчиликлар аниқланган эди. Ушбу ҳолатлар асосида айрим ҳудудлар электр таъминотидан узилган.

 

Текширувлар 5 апрель куни Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” бозорида юз берган ёнғин ортидан янада кучайтирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.