Жаҳон

Трамп Эронни денгиз блокадаси билан таҳдид қилди

Баёнот Эрон ва АҚШ ўртасидаги Исломобод музокаралари натижасиз тугаганидан сўнг янгради.

Трамп Эронни денгиз блокадаси билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Эронга нисбатан кескин баёнот билан чиқиб, агар Теҳрон музокараларда ён беришдан бош тортса, АҚШ унинг денгиз орқали кириш йўлларини тўсиб қўйиши мумкинлигини маълум қилди.

 

АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб, эҳтимолий чоралар қаторида денгиз блокадаси қўлланилиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

«Агар Эрон чекинмаса, Президент ўзининг энг кучли воситаларидан бири — денгиз блокадасидан фойдаланиши мумкин», — дея қайд этган у.

 

Мазкур баёнот Исломобод шаҳрида ўтказилган Эрон–АҚШ музокаралари келишувсиз якунлангани ортидан янграган. Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, музокаралар давомида томонлар айрим масалаларда яқинлашувга эришган бўлса-да, асосий йўналишларда келишмовчиликлар сақланиб қолган.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағаий ҳам томонлар бир нечта бандлар бўйича келишувга эришганини, бироқ икки ёки учта муҳим масалада қарашлар кескин фарқ қилгани сабабли умумий битим имзоланмаганини билдирган.

custom img

Зеленский Европа Иттифоқи билан биргаликда 120 шахс ва ташкилотга қарши чекловларни кучга киритди

Янги санкциялар Россия, Беларус, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистонга нисбатан ҳам қўлланилади.

custom img

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

custom img

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Суд қарорига кўра, муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Уруш сабаб бир неча ойга кечиктирилган маросим санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

custom img

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"