Жаҳон

Австралиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Мазкур ёнғин глобал ёнилғи инқирози фонида мамлакатда бензин таъминоти билан боғлиқ хавотирларни янада кучайтирди.

Австралиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Австралиядаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида юз берган ёнғин мамлакатда ёнилғи таъминоти билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Мелбурндан жануби-ғарбда жойлашган Гилонг шаҳридаги Viva Energy компаниясига қарашли Corio нефтни қайта ишлаш заводида 16 апрелга ўтар кечаси ёнғин содир бўлди. Фавқулодда хизматлар портлаш ва алангалар ҳақидаги хабарлардан сўнг ҳодиса жойига етиб борган.

 

Ёнғин 13 соат давом этиб, пайшанба куни ўчирилди. Ҳодиса вақтида завод ҳудудида бўлган ўнлаб ишчилар эвакуация қилинган. жабрланганлар йўқ.

 

Мазкур завод Виктория штати ёқилғисининг қарийб 50 фоизини, мамлакат бўйича эса 10 фоизини ишлаб чиқаради. Ҳозирда у қисман фаолият юритмоқда, бироқ ҳукумат бензин ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир бўлиши мумкинлигини билдирди.

 

Австралия энергетика вазири Чрис Боwен ёнғин глобал ёқилғи инқирози шароитида юз берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эронда уруш бошлангач, мамлакатда ёқилғи таъминоти аллақачон босим остида қолган.

 

Сўнгги ҳафталарда дизель нархлари кескин ошиб, айрим ҳудудларда ёқилғи танқислиги ва ваҳимали харидлар кузатилмоқда. Авиакомпаниялар эса авиаёқилғи нархи кўтарилгани сабаб айрим рейсларни қисқартирмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга ускунадаги носозлик сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Viva Energy бош директори Сcотт Wyatt ёнғин бензин ишлаб чиқаришнинг икки бўлинмасига зарар етказганини, бошқа қисмлар эса сақланиб қолганини маълум қилди. Унинг айтишича, хавфсизлик чораси сифатида бензин, дизель ва авиаёқилғи ишлаб чиқариш вақтинча камайтирилган.

 

Мутахассислар Австралия асосан Сингапур, Жанубий Корея ва Малайзиядан импорт қилинадиган ёқилғига таянишини билдириб, бу ҳолат қисқа муддатда таъминот узилишларини юмшатиши мумкинлигини қайд этмоқда. Бироқ улар мавжуд захиралар хавф остида қолаётганини ҳам таъкидламоқда.

 

Гилонг шаҳри мери Стретч Контелж ушбу ҳодисани “мисли кўрилмаган” дея баҳолаб, унинг саноат учун катта зарба бўлганини билдирди.

Аввалроқ Австралия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирган эди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.