Ўзбекистон

Ўзбекистонда эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин

Хизмат Ягона портал орқали тақдим қилинмоқда.

Ўзбекистонда эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин

Энди мобил алоқа фойдаланувчилари my.gov.uz орқали ўзларининг мобил рақамларини бошқа шахс номига онлайн расмийлаштиришлари мумкин. Бу имконият my.gov.uz портали ва MyGov иловаси орқали тақдим этилмоқда. 

 

Янги тартибга кўра, мобил рақам эгасини ўзгартириш учун аввал талаб этилганидек, алоқа оператори хизмат марказларига шахсан бориш, навбат кутиш ва ҳужжатларни имзолаш зарур бўлмайди.

 

 Хизматдан фойдаланиш учун: 

 

  •  My.gov.uz портали ёки MyGov иловасига кирилади;

 

  • "Мобил рақамни қайта расмийлаштириш" хизматини танланади;

 

  • Керакли маълумотларни тўлдириб, ариза юборилади.

 

Мобил рақамни қайта расмийлаштириш учун ариза бериш жараёнида мобил рақамини ўтказмоқчи бўлган ва қабул қилувчи шахслар MyID орқали аризани тасдиқлашлари талаб этилади. 

 

Қайд этилишича, мазкур хизмат барча мобил алоқа операторларида босқичма-босқич жорий этилмоқда.

 

Мобил алоқа операторлари ўз нарх сиёсатидан келиб чиқиб, хизмат тарифи асосида тўлов шакллантиради, баъзи мобил операторлар томонидан хизмат яқин қариндошлар учун бепул амалга оширилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.