Жаҳон

Денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш қийинлашади — Трамп

АҚШ президентига кўра, Эрон Ҳормуз бўғози ёпилгани сабаб кунига 500 миллион доллар даромад йўқотмоқда.

Денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш қийинлашади — Трамп

 

Доналд Трамп Эрон атрофидаги денгиз блокадаси бекор қилинадиган бўлса, Теҳрон билан келишувга эришиш имконияти кескин камайишини маълум қилди.

 

АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берган. Унинг таъкидлашича, Эрон Ҳормуз бўғозининг очилишидан манфаатдор, чунки нефть савдосидан катта даромад йўқотмоқда.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон бўғоз ёпилиши сабабли кунига қарийб 500 миллион доллар миқдоридаги тушумдан маҳрум бўлмоқда.

 

“Эрон бўғоз очилишини истамоқда. Агар блокада бекор қилинса, улар билан келишувга эришиш анча мушкул бўлади”, — деди АҚШ президенти.

 

Шунингдек, у босим чораларининг сақланиб қолиши музокараларда муҳим омил эканини таъкидлаб, мавжуд чекловлар Теҳронни музокараларга ундаётган асосий воситалардан бири эканини қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доналд Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳ муддатини узайтириш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш қийинлашади — Трамп | Zamon.uz