Жаҳон

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

У “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида мактабга қуролли ҳужум уюштирган 14 ёшли Исо Арас Мерсинлининг онаси Пейман Пинар Мерсинли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қаҳрамонмараш Республика бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар бермоқда "Oksijen" нашри.

 

Тергов маълумотларига кўра, 15 апрель куни Айсер Чалик ўрта мактабида содир этилган ҳужум натижасида 1 нафар ўқитувчи ва 8 нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Гумонланувчи ҳужумни отасига тегишли бўлган 5 та ўқотар қурол ва 7 та ўқдон билан амалга оширган. Мерсинлининг ўзи пичоқланиш оқибатида ҳалок бўлган.

 

Мазкур жиноят иши доирасида аввал гумонланувчининг отаси, полиция бош инспектори Уйгур Мерсинли 16 апрель куни ҳибсга олинган эди. Онаси Пейман Пинар Мерсинли эса дастлаб қўйиб юборилган, бироқ кейинчалик унга нисбатан қайтадан қўлга олиш қарори чиқарилди.

 

Маълум қилинишича, у Элазиғ шаҳрида ҳибсда сақланаётган турмуш ўртоғини кўриб қайтиб келаётган вақтда қўлга олинган. Суд қарорига кўра, у “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

 

Бош прокуратура баёнотида қайд этилишича, тергов давомида ҳужум уюштирган боланинг соғлигига оид барча тиббий маълумотлар ўрганилган. Унга кўра, воқеадан олдин икки турли муассасада ишловчи психологлар ўсмирнинг болалар психиатри кўригидан ўтиши ва даволаниши зарурлигини таъкидлаган.

 

Шунга қарамасдан, онаси мазкур тавсияларни инобатга олмаган ва фарзандини психиатрия муассасасига олиб бормаган. Тергов органлари бу ҳолатни боланинг руҳий ҳолати бўйича зарур чоралар кўрилмагани, натижада оғир оқибатларга олиб келган бепарволик сифатида баҳоламоқда.

 

Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Шонлиурфа вилояти Сиверек туманида жойлашган лицейда қуролли ҳужум содир бўлди. Оқибатда 16 киши жароҳатланиб, ҳужум содир этган ўқувчи ўз жонига қасд қилди.

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда ўқотар қуролга эгалик қилиш тартибини қатъийлаштириш ва тегишли ҳуқуқий нормаларни кучайтириш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилишини маълум қилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди | Zamon.uz