Жаҳон

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди

Қарор мактаблардаги отишмалардан сўнг қабул қилинди.

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда ўқотар қуролга эгалик қилиш тартибини қатъийлаштириш ва тегишли ҳуқуқий нормаларни кучайтириш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилишини маълум қилди.

 

Бу қарор сўнгги ҳафтада мактабларда содир бўлган икки алоҳида отишма ҳодисаси ортидан қабул қилинмоқда. Президент Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг бу борада расмий баёнот берган.

 

Эрдўғаннинг таъкидлашича, таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. Шу сабабли мактабларда хавфсизлик чораларини кучайтириш ва қуролга эгалик қилиш бўйича назоратни янада қатъийлаштириш режалаштирилган.

 

“Биз ўқотар қурол эгалари томонидан хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича масъулиятни кучайтирамиз ҳамда қонунчиликка қўшимча чекловлар киритамиз,” — деди Туркия Президенти.

 

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан рақамли платформаларда тарқатилаётган ёлғон ва зарарли контентга қарши чоралар кучайтирилиши, киберхавфсизлик йўналишидаги имкониятлар кенгайтирилиши қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятидаги мактабда юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган эди. 14 апрель куни Шанлиурфа вилоятидаги мактабда ўн тўққиз киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди | Zamon.uz