Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари юз бериши мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 8–12-май кунлари республика ҳудудида кузатилиши кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида сел келиши хавфи мавжуд.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида ҳам сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилиши мумкинлиги билдирилди.

 

Огоҳлантириш Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларига, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларига ҳам тааллуқли.

 

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам хавф сақланиб қолмоқда.

 

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ҳам сел келиши эҳтимоли қайд этилди.

 

Мутахассислар айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

 

“Ўзгидромет” тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш, хавфли ҳудудларда ҳаракатланишда ҳушёр бўлишни сўради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли ёғингарчилик оқибатида Чорсу метро бекати кириш қисмига сув тошгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел хавфи эълон қилинди | Zamon.uz