Ўзбекистон

“Чорсу” метро кириш қисмида дренаж тизими тикланмоқда

Дренаж тармоқларининг ёпилиши сув оқимини чеклаб, метро киришида сув тўпланишига сабаб бўлган.

“Чорсу” метро кириш қисмида дренаж тизими тикланмоқда

 

Тошкент шаҳридаги «Чорсу» метро бекати кириш қисмида юзага келган сув тўпланиши ҳолати юзасидан дренаж тизимини тиклаш ишлари бошланди.

 

Пойтахт ҳокимлиги маълумотига кўра, 3 май куни кузатилган ёғингарчилик вақтида ҳудуддаги ирригация ва дренаж тармоқларининг айрим қисмлари ноқонуний равишда ёпиб қўйилгани сув оқимининг чекланишига олиб келган. Натижада метро бекати кириш қисмида сув йиғилиши кузатилган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мавжуд дренаж тизими суткасига 20 мм ёғингарчиликни қабул қилиш қувватига эга. Бироқ мазкур ҳолатда икки соат давомида ёғган 12 мм ёмғирга қарамай, тизим тўлиқ ишламаган. Бунга айрим ҳудудларда автотураргоҳлар ва пиёдалар йўлаклари қурилиши жараёнида ирригация тармоқларининг тўсиб қўйилгани сабаб бўлган.

 

Шунингдек, илгари мазкур ҳудудда бундай муаммолар кузатилмагани, чунки дренаж тизимлари тўлиқ ва узлуксиз фаолият юритгани қайд этилди.

 

Вазиятни бартараф этиш мақсадида ҳозирда ёпиб қўйилган дренаж тармоқларини тозалаш, уларни қайта тиклаш ҳамда янги муҳандислик коммуникацияларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун 36 км узунликдаги ирригация ва дренаж тармоқларини қамраб олувчи комплекс мастер-режа ишлаб чиқилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.