Жаҳон

АҚШ ЖЧ мухлислари учун виза гарови талабини бекор қилди

Бунинг учун ЖЧ чиптасига эга мухлислар FIFA Pass тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

АҚШ ЖЧ мухлислари учун виза гарови талабини бекор қилди

АҚШ ҳукумати футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олган айрим давлатлар фуқаролари учун мамлакатга киришда амал қилган виза гарови талабини бекор қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментига таяниб AP хабар берди.

 

Қарорга кўра, ФИФАъдан расмий чипта харид қилган Жазоир, Кабо-Верде, Кот-дъИвуар, Сенегал ва Тунис фуқаролари эндиликда АҚШга киришда 5 минг доллардан 15 минг долларгача бўлган гаров пулини тўламайди.

 

Мазкур гаров тизими Трамп маъмурияти томонидан ўтган йили жорий этилган бўлиб, у визаси муддати тугаганидан кейин АҚШ ҳудудида қолиб кетиш ҳолатлари юқори деб баҳоланган давлатлар фуқароларига татбиқ этилган эди. Ҳозирда бундай талаб 50 та мамлакат фуқароларига нисбатан қўлланади.

 

АҚШ Давлат департаменти Консуллик ишлари бўйича ёрдамчи котиби Мора Намдар мамлакат тарихдаги “энг йирик ва энг яхши” ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга тайёрланаётганини таъкидлади.

 

“Жаҳон чемпионати чиптасини харид қилган ва FIFA Pass тизимида рўйхатдан ўтган мухлислар учун виза гаровлари бекор қилинмоқда”, — деди у.

 

Қайд этилишича, ФИФА Пасс тизими хорижлик мухлисларга визани тезлаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини беради. Футболчилар, мураббийлар ҳамда турнир билан боғлиқ айрим расмий ходимлар эса аввалдан ушбу талабдан озод этилган эди.

 

ФИФА ҳам қарорни АҚШ ҳукумати ва Оқ уй билан олиб борилган ҳамкорлик натижаси сифатида баҳолади. Ташкилот баёнотида бу қадам “муваффақиятли, рекорд даражадаги ва унутилмас глобал турнир” ўтказишга хизмат қилиши таъкидланган.

 

Шу билан бирга, АҚШ маъмуриятининг иммиграция сиёсати Жаҳон чемпионати арафасида ҳам танқид қилинмоқда. Хусусан, айрим давлатлар фуқаролари учун саёҳат чекловлари сақланиб қолмоқда. Эрон ва Гаити фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланган бўлса, Кот-дъИвуар ва Сенегал фуқароларига нисбатан қисман чекловлар амал қилади.

 

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хорижлик саёҳатчилар учун визалар, чегарадаги текширувлар ва иммиграция сиёсати билан боғлиқ хавотирлар кучайганини билдирган. Халқаро амнистия ташкилоти  ва АҚШдаги бир қатор фуқаролик ташкилотлари шу муносабат билан “Жаҳон чемпионати саёҳат огоҳлантириши”ни ҳам эълон қилган.

 

АҚШ меҳмонхона соҳаси вакиллари эса виза чекловлари ва геосиёсий омиллар сабаб хорижий мухлислар оқими кутилганидан паст бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

 

2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади. Турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ЖЧ мухлислари учун виза гарови талабини бекор қилди | Zamon.uz