Жаҳон

Ермак ҳибсга олинди: суд 3,19 млн долларлик гаров белгилади

У Киев яқинидаги элита уй-жой лойиҳаси орқали 10,5 млн долларни “ювиш”да гумон қилинмоқда.

Ермак ҳибсга олинди: суд 3,19 млн долларлик гаров белгилади

Украинанинг Олий аксилкоррупсия суди президент Володимир Зеленскийнинг яқин иттифоқчиси ва президент администрациясининг собиқ раҳбари Андрий Ермакни пул ювиш айбловлари билан ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Суд қарорига кўра, Ермак учун 140 миллион гривна (3,19 миллион доллар) миқдорида гаров пули белгиланган. Маблағ тўланган тақдирда, у иш юзасидан якуний қарор чиқмагунча озодликка чиқарилиши мумкин.

 

“Менда бунақа пул йўқ. Энди адвокатим гаров учун маблағ йиғиш масаласида дўстлар ва танишлар билан ишлайди”, — деди Ермак суд қароридан кейин журналистларга.

 

У яна адвокатлари апелляция беришини билдириб, “Адолат ва ҳақиқатга эришиш учун барча қонуний имкониятлардан фойдаланамиз”, дея қўшимча қилган.

 

Украина расмийлари Ермакни душанба куни йирик коррупция иши бўйича гумонланувчи сифатида эълон қилганди. Коррупцияга қарши курашувчи идоралар маълумотига кўра, у Киев яқинидаги элита турар жой мажмуаси орқали қарийб 10,5 миллион доллар маблағни легаллаштирган жиноий гуруҳ фаолиятида иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

 

Ермак узоқ вақт давомида Зеленскийдан кейинги Украинадаги энг таъсирли сиёсий арбоблардан бири сифатида кўрилган. 

 

Собиқ кино продюсери ва юрист бўлган Ермак кўпинча президент билан бирга оммавий тадбирларда қатнашган ҳамда АҚШ кўмагидаги Россия—Украина тинчлик музокараларида Киевнинг бош музокарачиси сифатида ишитирок этган.

 

Reuters қайд этишича, Ермакка қўйилган айбловлар ҳозирча Зеленский ҳокимиятига бевосита таҳдид солмайди. Бироқ таҳлилчилар бу ҳолат урушдан кейин президент қайта сайланмоқчи бўлганда, унинг обрўсига узоқ муддатли зарар етказиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Бундан ташқари Politico нашри ҳам Ермак иши туфайли Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишида муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини ёзган.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"