Ўзбекистон

Қашқадарёда кучли сел оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди

Воқеа 19 май куни Ғинжак қишлоғида юз берган. Йигит адирда мол боқиб юргани айтилмоқда.

Қашқадарёда кучли сел оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида кучли сел оқими сабаб 25 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 19 май куни туманнинг Ғинжак қишлоғида содир бўлган. Адир ҳудудида мол боқиб юрган 25 ёшли йигит сел оқимида оқиб кетган.

 

Қишлоқ аҳолиси вакилларидан бирига кўра, сел жуда юқори босим ва тезликда келгани сабаб йигит ўзини қутқариб қолишга улгурмаган.

 

“Афсуски, кўп ўтмай, сувдан унинг жонсиз танаси топилди”, деган у.

 

Марҳумнинг жасади қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг воқеа жойидан тахминан 3 километр узоқликдан топилган.

 

Маҳаллий аҳоли маълумотига кўра, ҳалок бўлган йигит яқинда Россиядан меҳнат муҳожирлигидан қайтган.

 

Ҳодисадан кейин марҳумнинг хонадонига туман ҳокимлиги масъуллари, МФЙ раиси ҳамда маҳалла профилактика инспектори борган.

 

Манбага кўра, туман прокуратураси ходимлари ҳам воқеа жойига келиб, жасадни кўздан кечирган ва экспертиза тайинланган. Марҳумнинг жанозаси 20 май куни ўтказилган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов нашр сўровига жавобан воқеа ҳақиқатда содир бўлганини тасдиқлаган.

 

Унинг маълум қилишича, ҳодиса ҳақида 19 май куни соат 20:20 ларда туман ИИБга хабар келиб тушган.

 

“Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, деган у.

 

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Наманган, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган сел оқимлари оқибатида уйларга зарар етмагани ҳақида маълумот берганди. 

 

Шунингдек, вазирликка тан жароҳати олганлар бўйича ҳам маълумот келиб тушмагани билдирилган.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.