Жаҳон

ЖССТ Эбола сабаб 139 киши вафот этганини маълум қилди

Вирус билан касалланишнинг қарийб 600 та гумон қилинган ҳолати мавжудлигини билдирди.

ЖССТ Эбола сабаб 139 киши вафот этганини маълум қилди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эбола вируси билан боғлиқ вазият юзасидан янги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

 

ЖССТ бош директори Женевада ўтказилган брифингда маълум қилишича, ҳозирга қадар Эбола билан касалланишнинг қарийб 600 та гумон қилинган ҳолати ҳамда 139 та эҳтимолий ўлим ҳолати қайд этилган.

 

Унинг таъкидлашича, вирус эпидемияси расман аниқлангунига қадар маълум муддат давомида тарқалган бўлиши мумкин ва шу сабабли касалланиш ҳамда ўлим ҳолатлари сони яна ортиши эҳтимоли мавжуд.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда Конго ҳудудида Эбола вирусининг 51 та тасдиқланган ҳолати аниқланган. Угандада эса икки нафар беморда касаллик лаборатория орқали тасдиқланган.

 

Ташкилот мутахассислари эпидемиологик кузатув, беморларни изоляция қилиш ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни кучайтираётганини билдирган.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.