Ўзбекистон

“Бутун халқ сизга ишонади” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Президент администрацияси раҳбари Жаҳон чемпионати арафасида миллий терма жамоага юксак ишонч билдирилди.

“Бутун халқ сизга ишонади” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида Президенти иштирок этди. Саида Мирзиёева ҳам ўғли билан бирга ушбу тарихий ва қувончли лаҳзаларда иштирок этганини таъкидлади.

 

                                         

 

Президент администрацияси раҳбарининг қайд этишича, бу воқеа бутун Ўзбекистон учун чинакам тарихий аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз илк бор жаҳоннинг энг нуфузли футбол мусобақасида иштирок этмоқда.

 

                                       

 

У миллий терма жамоага мурожаат қилиб, футболчиларнинг аллақачон катта ютуққа эришганини — халқ қалбида ишонч ва орзу уйғотганини таъкидлаган. Энди эса улардан майдонда бор кучи ва иродаси билан ўйнаб, Ўзбекистон футболининг салоҳиятини бутун дунёга намойиш этишни сўралди.

 

                                       

 

Шунингдек, у миллий жамоага мурожаатида ёш авлод, айниқса футболчи бўлишни орзу қилаётган болалар учун майдонда муносиб ўйин кўрсатиш муҳимлигини қайд этган.

 

“Биз сизга ишонамиз. Бутун мамлакат сизга ишонади. Президентимиз сизга ишонади,” — деган мазмунда ишонч ва қўллаб-қувватлаш билдирган Саида Мирзиёева.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"