Ўзбекистон

25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автомашиналаридан фойдаланиш тақиқланади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Белгиланган талабларга амал қилмаган ходимлар жавобгарликка тортилади.

25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автомашиналаридан фойдаланиш тақиқланади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади.

 

Қайд этилишича, акция кунлари давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Агар мазкур саналар иш кунига тўғри келса, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

 

Шунингдек, махсус комиссия баёнига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан акция доирасида хизмат автомобилларидан фойдаланиш одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади. Белгиланган талабларга амал қилмаслик эса масъул раҳбарларга ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

 

Экоқўмитанинг маълум қилинишича, ташаббус атмосфера ҳавосига чиқариладиган зарарли газлар миқдорини камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришга қаратилган.

 

Шу билан бирга, акция доирасида тарғибот тадбирлари, оммавий юришлар ва жамоатчилик акциялари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.