Ўзбекистон

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

Ҳужумни содир этган шахс Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган.

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

АҚШ Махфий хизмати Оқ уй яқинида ўт очган шахсни отиб ташлади. Ҳодиса оқибатида тасодифий йўловчилардан бири ҳам яраланган. Бу ҳақда АҚШ Махфий хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда BBC.

 

Маълум қилинишича, номаълум шахс тунда сумкасидан қурол чиқариб, Оқ уй яқинида ўқ уза бошлаган. Шундан сўнг Махфий хизмат ходимлари унга қарата ўт очган.

 

Америка ОАВлари манбаларга таяниб хабар беришича, ҳужумчи 21 ёшли Насир Бест бўлган. У  илгари Махфий хизмат билан тўқнашган ва руҳий касал сифатида рўйхатга олинган.

 

Ҳодиса 24 апрель куни Оқ уй мухбирлари ассоциацияси кечасида юз берган отишмадан бир ой ўтиб содир бўлди. Ўша тадбирда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам иштирок этган эди.

 

Трамп Truth Social'даги саҳифасида Махфий хизматнинг ҳаракатларини мақтаб, ҳужумчини “жиноятчилик ўтмишига эга шахс” деб атади. 

 

Шунингдек, у келажакда президентлар учун янада хавфсиз ҳудудлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

 

CNN мухбирлари Оқ уй яқинида ўнлаб ўқ овозлари эшитилганини билдирган. ABC News мухбири Селина Ванг эса X ижтимоий тармоғида воқеа вақтида олинган видеони эълон қилган. Унда Оқ уй яқинида ўқ овозларига ўхшаш товушлар эшитилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Оқ уй мухбирлари ассоциацияси кечасида ҳам қуролли ҳодиса юз берган, тадбирда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам иштирок этган эди.

 

Ҳибсга олинган Коул Аллен тергов органларига Трамп маъмурияти вакилларига ҳужум уюштириш ниятида бўлганини билдирган. 

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

custom img

Ҳаракатланаётган икки автомобиль устига дарахт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

custom img

Андижондаги “Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилингани аниқланди

Ўрганиш якунларига кўра, 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира ишдан бўшатилди.

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"