Ўзбекистон

Меҳмонхона ва умумий овқатланиш жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ходимларни муайян муддатга ишга расмийлаштириши ва иш ҳақи тўлаши мумкин бўлади.

Меҳмонхона ва умумий овқатланиш жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаларида алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилади. Бу Президентнинг 26 май куни имзоланган “Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июндан меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиши мумкин бўлади.

 

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда рақамли маркировка кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмолга реализация қилинган деб эътироф этилади.

 

Фармон билан умумий овқатланиш корхоналари учун бир қатор тартиблар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тарзда шу куннинг ўзида ва муайян муддатга ишга расмийлаштириш ҳамда иш ҳақи тўлаш имконияти яратилади.

 

Бундан ташқари, тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш, тушумнинг нақдсиз шаклдаги улушидан қатъи назар, тўланган ҚҚС суммасининг 40 фоизи қайтарилади.

 

Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солигининг бир баравари миқдорида белгиланади.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб:

 

  • алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1000 метр квадратдан кўп бўлган мол-мулк ижарага берилганда, солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди, бундан Тошкент шаҳри мустасно;
  • кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баробарга оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан айрим товар ва хизматлар учун нақд пулда тўлов қилиш тақиқланган эди. Ушбу чеклов алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, 25 миллион сўмдан ошиқ харидлар ҳамда ёқилғи шохобчаларидаги тўловларга ҳам татбиқ қилинганди. 21 апрель куни умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда кафе, ресторан ва меҳмонхоналарда алкоголь маҳсулотлари учун фақат нақдсиз тўлов талаби қайта кўриб чиқилиши маълум қилинганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"