Ўзбекистон

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

26 май куни Президентнинг “Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада кулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги” фармони имзоланди. 

 

Ушбу фармон билан кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ режими чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилиши белгиланди.

 

Мазкур янгилик ҳақида Президент администрацияси раҳбари Тelegram-каналида ёзди.

 

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун яратилаётган янги енгилликлар ишбилармон доиралар томонидан илиқ кутиб олинаётганини таъкидлади. Унга кўра, тадбиркорлар узоқ вақтдан буён ҚҚС тўлашга ўтиш учун белгиланган 1 миллиард сўмлик чегара пастлиги, солиқ маъмуриятчилиги мураккаблиги, шунингдек, текширув ва ҳисоботларнинг кўплиги юзасидан мурожаат қилиб келаётган эди.

 

Қайд этилишича, мазкур тартиблар кўплаб тадбиркорларни бизнесни сунъий равишда бўлиб юритишга мажбур қилган.

 

“Бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар – бир сўз билан айтганда, ўзининг кундалик меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилади”, — дея ёзди Мирзиёева.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.