Жаҳон

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

 

АҚШ яшил карта (доимий яшаш ҳуқуқи) олиш учун ариза топшираётган юқори малакали мутахассислар бўйича талабларни юмшатди.

 

Bloomberg агентлигининг АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига таяниб хабар беришича, яшил карта олиш учун мурожаат қилаётган малакали мутахассисларга ариза топшириш мақсадида АҚШ ҳудудини тарк этиш талаби татбиқ этилмайди.

 

Қайд этилишича, вазирлик аввалроқ доимий резидентлик мақомини олишни истаган аксарият вақтинчалик чет эл фуқаролари яшил карта расмийлаштириш жараёнини давом эттириш учун ўз мамлакатларига қайтиши кераклигини билдирган эди.

 

Янги баёнотга кўра, малакали ва талабга жавоб берадиган аризачилар учун бундай чекловлар қўлланилмайди ҳамда ушбу ўзгаришлар муносиб номзодларнинг яшил карта олиш имкониятларини чекламайди. Шу билан бирга, айрим тоифадаги мурожаатчилар ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини АҚШнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали бошлашлари талаб этилиши мумкин.

 

Таъкидланишича, мазкур ўзгаришлар амалдаги доимий қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга таъсир қилмайди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"