Ўзбекистон

Нима сабабдан “Солиқ” иловасида айрим фойдаланувчиларга “шубҳали харидор” мақоми берилмоқда?

Солиқ қўмитаси ушбу ҳолатга изоҳ берди. Сохта фискал чеклар орқали ҚҚС кешбекини олишга уриниш ҳолатлари аниқлангани боис 204 мингдан ортиқ фуқаронинг кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

Нима сабабдан “Солиқ” иловасида айрим фойдаланувчиларга “шубҳали харидор” мақоми берилмоқда?

Солиқ қўмитаси “Солиқ” мобил иловасида айрим фойдаланувчиларга “шубҳали харидор” мақоми берилгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий хизматлар хариди учун тўланган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш тизими жорий этилган.

 

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу тизимдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган дастлабки таҳлиллар давомида айрим корхоналар ва фуқаролар томонидан ҳақиқатда амалга оширилмаган харидлар учун фискал чеклар расмийлаштирилгани аниқланган.

 

Хусусан, Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган 30 та корхона фаолияти юзасидан ўрганиш олиб борилган. Солиқ органлари маълумотига кўра, ушбу корхоналар орқали ижтимоий реестрдаги фуқаролар номига расмийлаштирилган чеклар асосида 217,3 миллиард сўм миқдорида кешбек тўланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

Шунингдек, Солиқ қўмитаси томонидан республика бўйича ижтимоий реестрдаги фуқароларга айрим маҳсулот ва хизматларни реализация қилган ҳамда фаолиятида шубҳали аломатлар аниқланган 649 та корхона ва фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ҳам ваколатли органларга тақдим этилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2025–2026 йиллар давомида мазкур тизим орқали 36,8 триллион сўмлик операциялар қайд этилган ва 771 мингдан ортиқ фуқарога 347,9 миллиард сўм кешбек тўлаб берилган.Солиқ қўмитаси билдиришича, тизимда 9 турдаги маҳсулотларни кирим қилмаган корхоналар билан боғлиқ операциялар бўйича 204,1 минг нафар фуқаро “шубҳали харидорлар реестри”га киритилган. Шу сабабли 2026 йил апрель ойи учун мўлжалланган 102,5 миллиард сўм миқдоридаги ижтимоий кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

 

Мазкур масала юзасидан қўмита томонидан Ижтимоий ҳимоя агентлигига тегишли мурожаатлар юборилгани қайд этилди.Солиқ қўмитаси фуқароларни фақат ўзлари амалга оширган харидлар учун берилган фискал чекларни мобил иловада рўйхатдан ўтказишга чақирди. 

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар ёки бошқа манбалар орқали тарқатилаётган чеклардан фойдаланмаслик тавсия этилди.

 

Идора суриштирув ва таҳлил ишлари давом этаётган бир пайтда оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка ва касб этикаси меъёрларига риоя қилишга чақирди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.