Жаҳон

АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган ўзбекистонликлар ушланди

Гумонланувчилар омборлардан сигареталар, қимматбаҳо пишлоқлар, гўшт ва мис маҳсулотларини олиб чиқиб кетишган.

АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган ўзбекистонликлар ушланди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлаш билан боғлиқ йирик фирибгарлик схемасида иштирок этганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар юк ташиш компаниялари тизимларига ноқонуний кириб, сохта ҳужжатлар ва буюртмалар орқали омборлардан қимматбаҳо маҳсулотларни олиб чиқиб кетган. Ўғирланган юклар орасида сигареталар, пишлоқ маҳсулотлари, гўшт ва мис каби товарлар бўлган.

 

Маълум қилинишича, фирибгарлик схемаси Нью-Джерси, Пенсильвания ва Виржиния штатларидаги омборларни қамраб олган. Кейинчалик ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маҳсулотлар Нью-Йоркка олиб келиниб, сотилган.

 

Хабарларга кўра, гуруҳ аъзолари дабдабали ҳаёт кечирган: Брайтон-Бич ва Кони-Айлендда қиммат квартиралар ижарага олиб яшашган, қиммат машиналарда юришган ва тунги клубларда катта миқдорда нақд пул кўрсатиб юришган.

 

“Бу йигитлар ўзларини гўё барча мафия фильмларини томоша қилиб илҳомлангандай ва Америка орзусини Cosa Nostra услубида яшаш орқали амалга оширишга қарор қилишган”, деган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бири.

 

Суд материалларига кўра, жиноий гуруҳ етакчиси сифатида кўрилаётган шахс 11 июнга қадар ҳибсда қолдирилган. Яна икки гумонланувчи айбловларни рад этган ва суд назорати остида озод қилинган.

 

Шунингдек, мазкур иш доирасида яна бир неча шахс аввалроқ қўлга олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Аввалроқ, АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.