Ўзбекистон

Саида Мирзиёева реконструкция қилинган қўғирчоқ театрига бoрди

Театрда олиб борилган реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунлангач, маскан фаолияти яна жонланган.

Саида Мирзиёева реконструкция қилинган қўғирчоқ театрига бoрди

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Wорлд Ақуатиcс Бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига ташриф буюриб, Вилгелм Гауф эртаги асосида саҳналаштирилган “Халифа Лайлак” спектаклини томоша қилди.

 

                                       

 

Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу асар инсон иродаси, ўзликни англаш ва мақсад сари интилиш ғояларини ўзида мужассам этган қадрли ҳамда севимли эртаклардан бири эканини таъкидлаган.

 

                                         

 

Қайд этилишича, театрда олиб борилган реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунлангач, маскан фаолияти яна жонланган. Бугунги кунда бу ерда спектакллар намойиш этилиб, болаларнинг қувноқ овозлари янграмоқда, ота-оналар эса фарзандлари билан мазмунли ҳордиқ чиқармоқда.

 

                                           

 

Реконструкция жараёнида театрнинг тарихий қиёфаси ва ўзига хос меъморий руҳи асраб қолинган. Жумладан, “Эртаклар шаҳарчаси”, залнинг чўян эшиклари, карнай чалган созандалар сиймолари, ноёб шиша плафонлар, пештоқ композициялари ҳамда мозаикалар қайта тикланган.

 

                                             

 

Таъкидланишича, мамлакатдаги маданият масканларини модернизация қилиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу эса аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг маданий ҳаётдаги иштирокини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

 

                                         

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 апрел куни Президент Администрацияси раҳбари Тошкент шаҳридаги бир қатор театрлар фаолияти ва инфратузилмаси билан танишган эди. Ташриф давомида пойтахтдаги учта театр биноси кўздан кечирилиб, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таъмирталаб обектларни реконструкция қилиш ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.