Ўзбекистон

Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин ошди

2025 йил давомида қурилиш соҳасидаги қонунбузилишлар юзасидан 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ бундай мурожаатлар сони қарийб мингтагача етган.

Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин ошди

 

Ўзбекистонда қурилиш соҳаси билан боғлиқ мурожаатлар сони сезиларли даражада кўпайди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йил давомида қурилиш соҳасидаги қонунбузилишлар юзасидан 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026-йилнинг биринчи чорагидаёқ бундай мурожаатлар сони қарийб мингтагача етган.

 

Мурожаатларда асосан қурилиш ишларининг сифациз бажарилиши, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши, шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаслиги, уй-жойларнинг белгиланган муддатда топширилмаслиги ҳамда зарур рухсатномаларсиз олдиндан тўлов йиғилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

 

Шунингдек, фуқаролар томонидан техник талабларга жавоб бермайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши, рекламаларда ваъда қилинган лойиҳаларнинг амалда бажарилмагани юзасидан ҳам кўплаб эътирозлар билдирилган.

 

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси фуқароларни ҳали қурилиши якунланмаган уй-жойларга маблағ киритиш ёки янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилишдан аввал барча ҳужжатлар ва шартнома бандларини синчковлик билан ўрганишга чақирди.

 

Хусусан, қурувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, обектни топшириш муддатлари, шунингдек, ушбу муддатлар бузилганда томонларнинг жавобгарлиги алоҳида эътибор талаб қилиши таъкидланган.

 

Қўмита қурилиш ташкилотларини амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақириб, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли таъсир чоралари қўлланилишини эслатган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил октябр ойидан бошлаб қурилиш жараёнида коррупсиявий ҳолатларни барвақт аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” механизми жорий этилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, 2026 йил сентябрдан ер участкаларига оид ҳуқуқлар юзага келган пайтдан бошлаб қурилиш ишларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги бўйича огоҳлантириш тизими ҳам ишга туширилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"