Ўзбекистон

Қурилиш соҳасида “сирли мижоз” усули жорий этилади

Ушбу тадбирлар ҳар чоракда камида бир марта ўтказилиши белгиланган.

Қурилиш соҳасида “сирли мижоз” усули жорий этилади

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикани кучайтириш мақсадида “сирли мижоз” механизми жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг 5 июндан кучга кирган 104-сонли фармонида белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил октябрь ойидан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг комплаенс назорат хизмати фаолиятида қурилиш жараёни иштирокчиларининг коррупсиявий хатти-ҳаракатларини эрта аниқлашга қаратилган “сирли мижоз” тадбирлари йўлга қўйилади. Ушбу тадбирлар ҳар чоракда камида бир марта ўтказилиши белгиланган.

 

Шунингдек, фармонда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш бўйича ҳам янги тартиблар назарда тутилган. Хусусан, 2026 йил сентябрдан бошлаб ерга оид ҳуқуқ вужудга келган вақтдан қурилишни бошлашгача бўлган жараёнда қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича огоҳлантириш (эслатма) тизими жорий этилади.

 

Бунда ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — аукцион, олди-сотди шартномаси ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши жараёнида мулкдорларга OneID тизими орқали қурилишни бошлаш тартиби ҳақида электрон огоҳлантириш юборилиши кўзда тутилган.

 

2026 йил ноябрдан эса Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг “онлине-маҳалла.уз” тизими Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими билан интеграция қилинади. Натижада маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ҳудуддаги янги қурилишлар ҳақида ваколатли органларни хабардор қилиб боради.

 

Шунингдек, 2026 йил декабрга қадар ўзбошимчалик билан қурилган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларидан (электр, сув, йўл) узиб қўйиш тартибини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Маълумот учун, 2025 йилда “сирли мижоз” усулидаги назорат тизими мамлакатда тиббиёт, дорихона хизматлари фаолиятида ҳам жорий этилган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.