Ўзбекистон

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

Янги ном бериладиган кўча “Ўзбек–Турк дўстлиги” хиёбони яқинида жойлашган.

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

 

Тошкент шаҳрида жойлашган кўчалардан бирига Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк номи берилади.

 

Бу ҳақдаги қарор 15 июнь куни Президент томонидан имзоланди.

 

Унга кўра, Яшнобод туманида барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига туташ бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг маълум бир қисми (Истиқлол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Махтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача) Мустафо Камол Отатурк номи билан аталади.

 

Мазкур қарор Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, тарихий шахслар хотирасини эъзозлаш ва халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган турар-жой мажмуаси негизида ташкил этилган “Ўзбекистон маҳалласи”, Шавкат Мирзиёев булвари ҳамда Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади | Zamon.uz