Ўзбекистон

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким фермерларга нисбатан ҳақоратли муносабат билдирган.

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда туман ҳокимининг ғалла топшириш режасини бажармаётган фермерлар билан ўтказилган йиғилишдаги мурожаати акс этган видеолавҳалар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Унда ҳоким томонидан фермерларга нисбатан ҳақоратли ва таҳқирловчи муносабат билдирилгани жамоатчилик эътиборини тортганди.

 

Ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйилгани аниқланган.

 

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчилари хизмат вазифаларини виждонан бажариши, давлат органлари ва ташкилотларининг обрў-эътиборига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиши, шунингдек, фуқаролар билан муносабатларда хушмуомалалик, ҳурмат ва профессионаллик тамойилларига қатъий амал қилиши лозим.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига хизмат текшируви ўтказиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритган.

 

Тақдимнома натижалари асосида Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

 

Агентлик маълумотига кўра, давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, давлат хизматида юксак касбий ва ахлоқий стандартларни қарор топтириш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Турдиевнинг ходимларни дам олиш кунлари мажбурий меҳнатга жалб қилгани ва уларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани юзасидан ҳам тегишли ўрганишлар бошланган эди.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"