Ўзбекистон

Қарши ҳокими ўринбосари xодимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун 41 млн сўм жаримага тортилди

Текширув натижасида Нурбек Турдиев томонидан ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилингани тасдиқланди.

Қарши ҳокими ўринбосари xодимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун 41 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳоким ўринбосарининг ходимларни дам олиш кунлари ишга мажбуран жалб қилгани ҳамда уларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани ҳақидаги мурожаат белгиланган тартибда ўрганилган.

 

Текширув якунларига кўра, мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ўз тасдиғини топган. Шу муносабат билан мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси асосида маъмурий жарима қўлланилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (41 миллион 200 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.

 

Бундан ташқари, ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлингани юзасидан унинг хатти-ҳаракатларини Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқиш масаласи бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилган.

 

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларни меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишга чақирди.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"