Ўзбекистон

Тошкентда болаларга зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин

Боғчада болаларнинг оғзига мато тиқилгани ва қўли эшик билан қисилгани акс этган видеолар ортидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда болаларга зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин

 

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Rayyan Kids Land нодавлат таълим ташкилоти фаолияти юзасидан расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур таълим ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларининг 6 та ҳолатда қўпол равишда бузилгани аниқланган. Жумладан, 24 июнь куни тарбиячи A.Г. томонидан тарбияланувчилардан бирига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилингани ҳам ушбу қоидабузарликлар қаторига киритилган.

 

Амалдаги қонунчиликка кўра, нодавлат таълим ташкилоти томонидан лицензия талаблари бир маротаба қўпол равишда бузилиб, бу фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказишига сабаб бўлган тақдирда, лицензияни бекор қилишга асос бўлиши мумкин.

 

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Rayyan Kids Land'га берилган лицензияни бекор қилиш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Учтепа туманида жойлашган ушбу хусусий боғчада тарбиячиларнинг болаларга нисбатан номақбул муносабатда бўлаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Видеоларда айрим болаларга тазйиқ ўтказилгани, бир боланинг оғзига мато тиқилгани ва бошқасининг қўли эшик билан қисиб қўйилгани акс этган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айрим тарбияланувчиларнинг олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда болаларга зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин | Zamon.uz