Ўзбекистон

Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи боланинг оғзига мато тиқиб, зўравонлик қилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги болаларга нисбатан қўпол муносабат ҳолатини назоратга олиб, ишчи гуруҳ тузилганини билдирди.

Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи боланинг оғзига мато тиқиб, зўравонлик қилди

 

Тошкент шаҳридаги "Rayyona Kids" нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячиларнинг болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеолар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тарбиячиларнинг болаларга тазйиқ ўтказгани, жумладан, болалардан бирининг оғзига мато тиққани ҳамда яна бир боланинг қўлини эшик билан қисгани акс этган.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан барча тафсилотлар атрофлича ўрганилмоқда. Текширув якунларига кўра, касб этикаси ва амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳамда ҳолат учун масъул бўлган мактабгача таълим муассасаси ходимларига нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

 

Шунингдек, вазирлик бундай ҳолатларга йўл қўйган ҳамда лицензия талабларига жавоб бермайдиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.